Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради

Фото: Review.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.