Қоидабузар BYD ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди
29 февраль куни ижтимоий тармоқларда BYD русумли, 01 Z 215 PB давлат рақамига эга автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бошқа автомобилларга қарама – қарши ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолатга пойтахт ИИББ ЙҲХБ эътибор қаратган.
Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилиб, 2001 йилда туғилган ушбу автомашина ҳайдовчиси B.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128⁵ – моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар