“Centrum Air” авиакомпанияси Шарм-ал-Шайхга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

Фото: uzbektourism.uz

21 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Cентрум Аир авиакомпаниясининг Тошкент-Шарм ал-Шайх-Тошкент рейсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Туризм қўмитаси, “Centrum Air”, “Centrum Holidays”, “Easybooking” компаниялари вакиллари, ОАВ ҳамда рейс йўловчилари иштирок этдилар.

Илк рейслар ҳафтада бир марта, фақат якшанба кунлари амалга оширилади. Йўловчилар 190 та эконом-класс ва 12 та бизнес-класс ўриндиғига эга бўлган 321нео самолётида ўз манзиллари томон етказилади.

Шарм-ал-Шайхга рейсларнинг очилиши, Ўзбекистон авиациясида яна бир муҳим қадам бўлиб, у парвозлар географиясини кенгайтириш ва мамлакатда туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Cентрум Аир — Ўзбекистонда йўловчи ва юк авиаташувларига ихтисослашган хусусий авиакомпания. У 2023-йил республика аҳолиси учун парвозлар сифатини яхшилашга қаратилган ҳукумат ташаббуси доирасида ташкил этилган. Cентрум Аир 2024-йил март ойидан бошлаб Батуми, Доҳа, Дубай, Тбилиси, Санкт-Петербург, Самарқанд, Урганч, Тошкент шаҳарларига доимий парвозларни амалга ошириб келмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.