Чангли ҳавода қилиниши зарур бўлган 15 қоида
Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин ҳақида хабар берди. Бу ҳолатда фуқаролар нима қилиши керак.
- Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;
- Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;
- Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
- Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
- Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;
- Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;
- Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
- Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
- Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;
- Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.
- Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:
- Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;
- Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.
- Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;
- Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;
- Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.
Нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни тавсия қиламиз.
Улашиш:
Шарҳлар