Тошкентда чақалоқнинг устига дарахт қулаб тушди. Бола воқеа жойида вафот этди

Фото: подробно.ўз

Чилонзор туманида аравадаги чақалоқ устига дарахт қулаб тушди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бош прокуратура Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда боланинг ўлими фактини тасдиқлаган.

ЙТҲ 3 май куни соат 11:59 да Чилонзор бешинчи массивдаги 16-уй олдида содир бўлган. Дарахт кутилмаганда қулаб тушган ва унинг тагида бола ва унинг энагаси қолиб кетган. Аёл бошидан ва қўлидан жароҳат олган.

«Фожиа жойига етиб келган шифокорлар болани сақлаб қола олмади. Қиз ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган эди», – дейилади хабарда.

Чилонзор туман прокуратураси дарахтнинг қулаши сабабларини аниқламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.