Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сувлар учун ҳисоблагич ўрнатилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон бир-бирига трансчегаравий сувлар учун ҳисоблагич ўрнатади. Шу орқали томонлар ҳар икки давлат истеъмол қиладиган сув ҳажмини аниқ ҳисоблаб чиқишни режалаштирган.
Ҳозир ҳар икки давлат мутахассислари ҳисоблагичларни қаерга ўрнатиш ҳақида ўйламоқда.
“Апрель ойидаёқ бошқа қўшниларимиз билан ҳам ана шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирганмиз”, – дейди Қозоғистон сув хўжалиги вазири Нуржон Нуржигитов.
Улашиш:
Шарҳлар