Чернишенко: Ўзбекистон “Келажак ўйинлари”га мезбонлик қилишни режалаштирмоқда
Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко Ўзбекистон “Келажак ўйинлари” кўп тоифали халқаро турнирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мезбон давлат бўлишни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
«Мамлакатингизда ўтказиладиган “Келажак ўйинлари”га Ўзбекистон Президентининг ҳам номзодини қўйиш ниятидан хабаримиз бор, – деди Чернишенко “Келажак ўйинлари кубоги йўли 2.0” род-шоусида.
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Тошкентда икки кунлик амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Бош вазир ўринбосари 2025-йилда “Келажак ўйинлари”ни ташкил этадиган навбатдаги давлат Бирлашган Араб Амирликлари, 2026-йилда эса Қозоғистонда ўйинлар ўтказилишини эслатди.
Улашиш:
Шарҳлар