5 ойда 2,2 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.
Жорий йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:
- Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;
- Тожикистон – 449,8 минг нафар;
- Қозоғистон – 322,5 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;
- Россия – 86,5 минг нафар;
- Туркия – 63,9 минг нафар;
- БАА – 55,7 минг нафар;
- Қувайт – 16,5 минг нафар;
- Миср – 13,5 минг нафар;
- Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;
- Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.
Улашиш:
Шарҳлар