Вафот этган шахслар номига четдан юклар олиб келинган

Фото: zarnews.uz

Божхона орқали айрим курерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан рухсатисиз фойдаланиш орқали жорий йилда 4 та ҳолатда  200 дан ортиқ фуқаро номига юклар олиб келинган.

Хабарга кўра, “1,4 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, курерларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган”.

Бир йил давомида фуқароларнинг рухсатисиз уларнинг номига олиб келинган юклар ўрганилганда, ушбу фуқароларнинг 568 нафари оламдан ўтган шахслар экани аниқланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.