Чиқинди ташиш автомобилларининг импорти утилизация йиғимидан озод этилди
Янги чиқинди ташиш автомобиллари ва самосваллар импорти утилизация йиғимидан озод қилинган. Бу ҳақда Президентнинг 26 сентябрдаги қарорига асосланиб, Адлия вазирлиги хабар беради.
Қарордан кўзланган мақсадлар қаторида аҳолига санитария-тозалаш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳам бор.
Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январга қадар янги юк автомашиналари (чиқинди ташиш автомобиллари ва самосваллар) олиб кирилаётганда, уларнинг божхона тўлови ставкаси 5 фоиз этиб белгиланди.
Улашиш:
Шарҳлар