Чиқиндиларни олиб чиқиш соҳасидаги қонунбузарликлар: Фарғонада 40 млрд сўм қарз қайта ҳисобланди

Фото: Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Фарғона вилоятида 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун қарздорлик ўрганилганида, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилмагани учун истеъмолчи абонентлардан асоссиз миқдорда маблағлар ундирилгани маълум бўлди.

2023 йилда бундай қарзлар 767 068 та хонадон (3 141 658 нафар) учун 30 миллиард сўмдан ортиқ, 2024 йилнинг 6 ойида эса 784 095 (3 146 985 нафар) уй хўжалиги учун қарийб 10 миллиард сўмни ташкил қилган.

Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан санитария корхоналари томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланди.

Натижада 40 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.