Чилим учун тамаки маҳсулотлари манзилига етолмади
Ноқонуний ишлаб чиқарилган тамаки таркибидаги никотин моддаси стандартлар асосида ишлаб чиқарилган тамакига қараганда бир неча марта юқори бўлади. Шунга ўхшаш хавли маҳсулотларни аниқлаш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилди.
Унда Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида ҳаракатланиб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси “Rapiscan Eagle M60” номли инспекцион кўрик мажмуаси (ИКМ) ёрдамида олинган тасвирлар таҳлил қилинганда, товар билан йўл-юк кузатув ҳужжатлари ўртасида тафовутлар мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг, юк автотранспорт воситасига юкланган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, тақдим этилган йўл-юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, “олдин фойдаланишда бўлган плёнка чиқиндилари” орасига аввалдан яширилган 50 та қоғоз коробкаларда, қиймати 251 млн сўмлик жами 9907 қути ҳар хил турдаги мевали ўсимликлардан тайёрланган “Sherbetli” номли чилим учун тамаки маҳсулоти борлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар