Чилонзорда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаб вафот этганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Соц сети

Кеча Тошкентда чақалоқнинг устига дарахт қулаб тушиб, бола воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.