Чимён дам олиш зоналарига автомобиллар ҳаракати бир томонлама бўлади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама бўлади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Ушбу чора Ўзбекистонда об-ҳавонинг ўзгариши ва Чимён курортларига дам олувчилар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ҳайдовчиларни йўл белгиларига эътиборли бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақиради.
Улашиш:
Шарҳлар