China Energy Engineering Corporation компанияси Ўзбекистоннинг учта вилоятида қуввати 2000 МВт бўлган ФЭСни қуради

Источник: Минэнерго

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA  компанияси билан англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан республикага 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд кубометр табиий газ тежалишига эришилади.

Томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станцияларни қуриш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.