China Energy компанияси Навоий вилоятида гибрид электр станциясини қуришда қатнашади

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Хитойга ташрифнинг иккинчи кунидаги тадбирлар доирасида “China Energy Engineering Corporation” раиси Сун Хайлян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Компания Навоий вилоятида гибрид электр станциясини барпо этишда иштирок этиш ниятида.

“China Energy” билан шериклик истиқболлари, шу жумладан инфратузилма объектларини модернизация қилиш, энергияни сақлаш тизимларини ташкил этиш, энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастури доирасида малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сув хўжалигида кооперация қилиш, саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.