China Southern компанияси Пскем дарёсида электр станциясини барпо этади
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида “Юқори Пскем” насосли электр станциясини ҳамкорликда қуриш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар беради Ўзбекистон корхонасининг матбуот хизмати.
Ҳужжатни имзолаш ишлари Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида амалга оширилди.
Электр станцияси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашиб, қуввати 600 МВт бўлади. Лойиҳа қиймати 1 миллиард долларни ташкил қилади.
Улашиш:
Шарҳлар