Чиноз туман ҳокимининг ўринбосари 40 минг доллар пора билан қўлга тушди

Источник: Pepi Stojanovski/unsplash.com

Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари 40 минг доллар пора олаётган пайтда қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, амалдор Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 35 гектар ерни 90 минг доллар эвазига сотишни ваъда қилган. Бунда у ернинг ҳужжатларини расмийлаштиришга унинг Оққўрғон тумани ҳокимлигида ишлайдиган танишлари ёрдам беришини айтган, деб ёзади UzNews.

Айни пайтда амалдорга қарши Жиноят кодексининг 229-6 моддаси бўйича (суғориладиган ер участкаси ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёки ноқонуний бегоналаштириш) жиноят иши қўзғатилган. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун 500 дан 600 БҲМгача жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.