Ўзбекистонда чиқиндиларни йиғиш хизматларидан қарздорлар электр токидан узиб қўйила бошлади
Ўзбекистонда чиқиндиларни йиғиш бўйича хизматлардан қарздорлиги бўлган фуқаролар учун электр энергиясини узиб қўйиш бошланди. Бу ҳақда фуқаролар ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Улардан баъзилари таъкидлашича, чиқинди йиғиш хизматларига январь ойидаёқ бутун йил учун олдиндан тўлов қилиб қўйишган, аммо кейинчалик тарифлар оширилган (шу жумладан, ҚҚС жорий қилингани туфайли). Энди уларга қўшимча маблағ тўлашни талаб қилувчи ва акс ҳолда чироқ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирувчи СМС-хабарлар келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 июндан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқиндиларни йиғиш бўйича хизматлардан олти ойлик қарздорлик учун электр энергияси тўлови бўйича чекловлар жорий этилади. 2025 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коммунал хизматлар учун 1 ойлик қарздорликка электр энергияси тўловига чекловлар жорий этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5-сонли фармонининг 4-бандида кўрсатилган.
Шарҳлар