Андижонда Хитой компанияси билан чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти делeгацияси Хитойдаги халқаро форумда иштирок этди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хитойнинг Фуцзянь провинцияси, Сяминь шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан вилоятимиз мутасаддилари мазкур форумда қатнашиб, бир қатор йирик келишувларни амалга оширдилар.

Жумладан, чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича «Жин Минг» энергетика компанияси билан 250 миллион доллар қийматдаги муҳим меморандум имзоланди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан лойиҳа Андижон тумани ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилмоқда ва қурилиш ишлари келгуси ойдан бошланишига келишиб олинган.

Бундан ташқари, жами қиймати 100 миллион долларлик бўлган 5 та истиқболли лойиҳа ҳам кўриб чиқилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.