Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Foto: videodan nusxa

Маълум қилинишича, ўсмир 2007 йил 3 август куни Тошкент вилоятида туғилган. Ҳолат эса Чирчиқ шаҳридаги каналда содир бўлган.

«Болам 6 кундан бери йўқ. Чирчиқ шаҳридаги футбол мактабида ўқир эди. Ўша ерда ўқиб, ўша ерда тренировкасини қиларди. Тренерлари 2-3 та болани етаклаб, тақиқланган жойга олиб бориб чўмилтирган. Нега улар бундай бесўроқ олиб чиқиб кетади?»,- дейди йигитнинг онаси.

Тошкент вилояти ФВБ Ахборот хизмати раҳбари Рустам Алимовнинг маълум қилишича, ҳозирда вилоят ФВБнинг қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, сувда қидирув-қутқарув ишларига қўшимча куч сифатида ФВВнинг республика қутқарув маркази томонидан ҳам ғаввос қутқарувчилари жалб қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.