Чирчиқ дарёси орқали янги кўприк қурилиши бошланди
Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги замонавий кўприкни бунёд этишга киришилди. Кўприк 4Р12 “Тошкент — Чорвоқ” йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади, деб ёзади “Спутник” нашри.
Лойиҳада тўхташ худудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олинган.
Таъкидланишича, Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳа президент Шавкат Мирзиёевга шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрига ташрифи давомида тақдим этилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар