Чирчиқ ҳокимининг ўринбосари 1 млн доллар пора олаётганида қўлга тушди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратура бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг маълумотларига кўра, у 1 миллион доллар эвазига, 40 миллион доллар сармоя киритиш ва 49 йилга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришга ёрдам бериш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ерни ким ошди савдосига қўйиш ва ютиб олишни ваъда қилган.
Ҳозирда ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, йирик миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар