Чироқчида темир йўлда норозилик намойишини ўтказган 13 нафар фуқаро судга чақирилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсган 13 нафар фуқаро судга чақирилди. Иш 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида кўриб чиқилади, деб ёзади “Дарё” нашри.
Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Чироқчи туман «Айритом» МФЙ профилактика инспектори Аҳрор Дўстқуловнинг маълумот беришича, мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилмоқда. ИИБ ходимининг қўшимча қилишича, мазкур воқеа бўйича 37 нафар фуқарога огоҳлантириш берилган.
Июнь ойи бошида ҳоким кўрсатилган вақтда учрашувга келмагани учун фуқаролар Тошкент-Қарши темир йўлини тўсиб қўйганди.
Улашиш:
Шарҳлар