Чўпонота айланма кўпригида таъмирлаш ишлари кетмоқда
Тошкент шаҳридаги Чўпонота айланма кўпригида таъмирлаш ишлари муносабати билан транспорт ҳаракати чекланди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.
«20 январдан 30 январгача таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги Чўпонота айланма кўприги қисман ёпилади. Сергели шоҳ кўчаси билан Тошкент ҳалқа йўлини боғловчи кўприкдан маълум соатларда ҳаракатланиш мумкин эмас», – дейилади хабарда.
Тошкент ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради, бироқ ҳозирча кўприкдан ўтиш мумкин бўлмаган аниқ соатларни эълон қилмаган.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида ҳайдовчиларга муқобил айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Шарҳлар