Сайхунободда чорвани янада кўпайтириш учун гаровсиз кредит берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Сирдарёда бўлиб ўтаётган йиғилишда Сайхунобод туманида йилига атиги 60 минг парранда етиштирилаётганлиги ва бу вилоят кўрсаткичининг 1 фоизига ҳам тенг келмаслиги тўғрисида айтилди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун туманда 4 та йирик паррандачилик фермаси ишга туширилиши ва 2 минг хонадон билан кооперация йўлга қўйилиши режалаштирилди.

“Парранда корхоналари 2 мингта хонадонга 500 тадан 2 мингтагача жўжа тарқатиб, хонадонда саноат усулида йилига ўртача 6 марта маҳсулот олишни ташкил қилади. Улар озуқани ҳам ўзи етказади, боқишни ҳам ўргатади, парваришига ҳам кўмаклашади”, – дейилади хабарда. 

Натижада хонадонларда йилига 10 миллион парранда боқилиб, шуни ўзидан туманда йилига қўшимча 22 минг тонна парранда гўшти етиштирилади.

Шунингдек, вилоятниг “Дўстлик” маҳалласида 50 дан ортиқ одамларда чорвани янада кўпайтириш нияти мавжуд. Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли гаровсиз кредит, нақд пулда берилади. Бу орқали тумандаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.