Андижондаги чойхона қарийб 570 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Андижон вилоятида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар бермоқда.
“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака туманида фаолият юритаётган “З.” МЧЖга қарашли чойхонанинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Шарҳлар