Christie’s аукционида оғирлиги 37 карат бўлган ноёб зумрад тош 9 млн долларга сотилди
Исмоилийлар имоми Оғахон III нинг (ҳозирги Оғахон IV нинг амакиси) ўғли шаҳзода Садруддин Оғахоннинг Cartier тўғнағичидаги зумрад тош кимошди савдосида сотилди ва янги нарх рекордини ўрнатди.
CBS News телеканалининг хабар беришича, олмослар ва зумрад тош билан безатилган тўғнағич рекорд 9 миллион долларга сотилган. Шундай қилиб, Садруддин Оғахоннинг зумради дунёдаги энг қиммат яшил тошга айланди.
Мутахассислар зумраднинг ғайриоддий шаклига урғу беради: у ингичка ва ясси. Бу одатда тошнинг рангига салбий таъсир қилади, аммо тош ҳали ҳам яшил рангда.
Садруддин Оғахон 1960 йилда қайлиғи Нина Шейла Дьераучун Cartier тақинчоғига буюртма беради. Унинг илтимосига кўра, тўғнағичга 37 каратли зумрад ва “Маркиз” махсус қирраларига эга олмос 20 та қўйилади. 1969 йилда Дьера ҳайвонларга ёрдам бериш учун маблағ йиғиш мақсадида зумрадни кимошди савдосига қўйди. Уни Van Cleef & Arpels француз заргарлик компанияси 580 минг Швейцария франкига сотиб олди.
Бир неча йил ўтгач, қимматбаҳо тош олмослар қироли лақабли Гарри Уинстоннинг қўлига ўтади. У тўғнағичдан кулон сифатида фойдаланади. 2024 йил ноябрида эса Садруддин Оғахоннинг совғаси яна кимошди савдосида пайдо бўлди.
Шарҳлар