Чубайс Исроилда Россия тадқиқотлар марказини ишга туширмоқда
Нашрнинг икки суҳбатдоши “Роснано”нинг собиқ раҳбари режалари ҳақида гапирди. Улардан бирининг сўзларига кўра, Анатолий Чубайс Тел-Авив университетларидан бирига аффилиация олган ва у россиялик либералларнинг мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга қандай йўл қўйганини айтиб берадиган лойиҳа устида ишламоқда, деб ёзади DW.
Шу билан бирга, Тель-Авив университети қошидаги Россия ва Шарқий Европани ўрганиш маркази раҳбари Вера Каплан “Агентлик”ка Чубайс бошчилигидаги Россияни ўрганиш бўйича ташкилот ташкил этилишидан хабари йўқлигини айтган. Каплан Чубайснинг унинг маркази билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтади.
Журналистларнинг эслатишича, Чубайс 1990 йиллар бошидаги ислоҳотлар муаллифларидан бири. 2020 йил декабригача у «Роснано» корпорациясини бошқарган, кейин эса Россия президентининг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган. Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан кейин бир неча ҳафта ўтгач, у истеъфога чиқди ва Россияни тарк этди. 2023 йил июнь ойида Россиянинг «Иқтисодиёт масалалари» илмий журналида иқтисод фанлари номзоди Анатолий Чубайснинг «1990 йилларда Россия иқтисодиётидаги тўловга лёқатсизлик: кутилмаган институт» мақоласи чоп этилди, унда муаллиф «Глазголик тадқиқотчи» деб аталган.
Шарҳлар