Фарғонада чумчуқ гўштидан таомлар тайёрланадиган кафе очилди

Фото: nova24

Фарғонада чумчуқ гўштидан таом тайёрланадиган емакхона очилгани ҳақида “Ekolog.uz” Telegram-канали хабар бермоқда. Ушбу кафе Бувайда тумани Янгиқўрғон додхоҳ маҳалласида жойлашгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, чумчуқлар фақат ҳашаротлар билан озиқланади, полопонларини ҳам шу ҳашаротлар билан боқади.  Айниқса, баҳор фаслида чумчуқларнинг фойдаси жуда сезиларли бўлади. Бир жуфт чумчуқ бир ойда 3 кг гача боғ зараркунандаларини еб битиради.

Экофаоллар вилоят Экология бошқармаси, Экологик партиянинг вилоят бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрамоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.