Чусовитина “Олимпиада-2024” да қатнашмоқчи
Ўзбекистонлик 48 ёшли гимнастикачи Оксана Чусовитина 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш ниятида, дея хабар беради МОК матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун (13 февраль) Ўзбекистон вакиллари бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этиш учун Мисрга жўнаб кетган.
Барча тўрт босқич натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича иккита энг яхши гимнастикачига 2024 йилги Олимпиада ўйинларига лицензиялар топширилади. Шу тариқа, Чусовитина спорт карьерасидаги тўққизинчи Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун кураш олиб боради, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар