Чустда фермер 608,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.Т”. фермер хўжалиги раҳбари Х.З. ва фуқаро Б.Г. хўжаликка қарашли боғ ҳудудида ер остига ўрнатилган сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, жами 608,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар