Циандан Тошкентга янги карго рейси йўлга қўйилди’
Аввалроқ, Хитой авиакомпанияси Тошкентга юк рейсларини йўлга қўяётгани ҳақида хабар берган эдик.
4 сентябрь куни Хитойнинг «North-Western Cargo International Airlines» (NWCIA) юк авиакомпанияси Циан — Тошкент йўналиши бўйича илк чартер парвозини амалга оширди.
«North-Western Cargo International Airlines» (NWCIA) авиакомпаниясининг Боэинг 757-200 ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 10:07 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, ҳаво кемаси сув аркаси билан кутиб олинди.
Циан — Тошкент — Циан йўналиши бўйича парвозлар юк кўтариш қуввати 25 тоннагача бўлган Боэинг 757-200 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади, кейинчалик парвозлар сони ҳафтасига уч мартага етказилади.
“North-Western Cargo International Airlines” (NWCIA) компанияси штаб-квартираси Циан шаҳрида жойлашган Хитойнинг юк ташувчи авиакомпаниясидир.
Шарҳлар