Citigroup Ўзбекистон бозорини «диққат билан кузатмоқда»

Источник: Bloomberg

Йирик конгломератлардан бири бўлган Citigroup бозорлар ривожланишига қараб Гана ва Ўзбекистон каби бозорларни “диққат билан кузатмоқда” ва тоборо кўпроқ трансмиллий компанияларни жавлб қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига Citi компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Осиё минтақаларидаги ривожланаётган бозорлар бўйича бўлинмасининг раҳбари Эбру Паккан Саудия Арабистонида ўтказилган Future Investment Initiative  инвестицион конференцияси кулуарларида маълум қилди.

Citigroup бизнес-модели бутун дунё бўйлаб трансмиллий компанияларга хизмат кўрсатишга ҳамда глобал инвесторларга маҳаллий бозорда имкониятлар тақдим этишга қурилган.

Citigroup АҚШдаги банкларнинг “катта тўртта”лигига киради, Bank of America, JPMorgan Chase ва Wells Fargo билан бир қаторда умумий қиймати 1,8 трлн доллардан ортиқ бўлган активларни бошқаради. Citigroup — АҚШ ғазначилиги қимматли қоғозларининг бирламчи дилери.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.