Click ва Uzum компаниялари қўшилишни расмийлаштирмагани маълум бўлди

Фото: Uzum

Click тўлов сервиси Uzum финтех-компаниялар гуруҳига қўшилиши ҳақида эълон қилганди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси эълонга изоҳ берди. Қўмитанинг таъкидлашича, йирик қўшилиш ва “ютилишлар” у билан мувофиқлаштиришни талаб қилади.

“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 16-17-моддаларига кўра, агар битим иштирокчилари активларининг умумий қиймати ёки уларнинг йиллик даромади 100 000 БҲМ (33 миллиард сўм)дан ошса, монополияга қарши органларнинг дастлабки розилиги талаб қилинади.

Қўмита, шунингдек, ҳукмрон хўжалик юритувчи субъектлар реестридан компаниялар иштирокидаги қўшилиш ва “ютилиш”ларни тасдиқлаши керак. Бироқ, бу талаб президент ёки ҳукумат қарори билан қўшилиш ёки қўшиб олишга нисбатан қўлланилмайди.

Ҳозирча Click ва Uzum қўшилиш учун агентлик рухсатини олмаган. Click таъсисчилари рўйхатида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган ва келишув ҳали расмийлаштирилмаган, дейилади шарҳда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.