CNN Travel: Ниҳоят, Ўзбекистоннинг вақти келди
Ўзбекистон 2024-йилда тавсия этилган туристик йўналишлар рўйхатига киритилди. CNN Travel 2024 йилга саёҳат режасини тузишда эътиборга олиш керак бўлган дунё бўйлаб 24 та йўналишни, жумладан, Ўзбекистонни танлади.
Нашрнинг таъкидлашича, 2019 йилда, пандемиядан олдин Ўзбекистон мамлакатни жаҳон андозалари даражасидаги манзилга айлантиришга қаратилган қатор улкан ислоҳотлар туфайли 2020 йилда энг яхши сайёҳлик йўналишига айланишга тайёр бўлганди.
“Мана энди вақт келди, 86 мамлакат фуқароларига визасиз кириш имкониятини тақдим этувчи Ўзбекистоннинг беғубор ландшафтлари ва яхши сақланиб қолган меъморчилиги тайёр ва ташриф буюрувчиларни кутмоқда», – дейилади хабарда.
Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта ер денгизигача бўлган тарихий савдо йўли — афсонавий Ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон мавқеини чуқурроқ тушуниш учун Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ўрганинг. Айни пайтда, Самарқанддан 3,5 соат узоқликда жойлашган тоғли Сентоб ўзбек қишлоғи ЮНEСКОнинг 2023 йилдаги “Энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди.
Пойтахт Тошкентни Самарқанд ва Бухоро билан боғлайдиган “Афросиёб Экспресс” тезюрар поезди туфайли мамлакат бўйлаб саёхат қилиш осон”, — дейилади нашрда.
Шарҳлар