Cobalt, Labo ва Damas «сотиб» бўлинган кўринади, Uz Auto Motors сайти ишлади, бироқ…

Автомобили
Фото: «Халқ сўзи»

Кечга яқин сайтдаги техник носозликлар бартараф этилган, бироқ сайтнинг шартномалар бўлимида барча учун оммабоп бўлган  автомобиллари учун шартномалар кўриниш бермай қўйган. Тармоқ фойдаланувчилари, фуқаролар ва блогерлар бунга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Anhor.uz улардан айримларини бир ерга жамлади.

Телеграмдаги “Bakiroo” шундай ёзмоқда:

“Cobalt, Labo ва Damas «сотиб» бўлинган кўринади. Кеч соат 18:00ларга яқин Uzautomotors иловаси ниҳоят ишлаб кетди. Лекин таклифлар рўйхатида Cobalt, Labo ва Damas йўқ. Демакки, онлайн шартномалар алоҳида тайинланган эгаларини топиб бўлган”.

Шунингдек, “Uzbekistanofficial” телеграм саҳифаси эса ўз фикрларини қуйидагича баён қилган.

«Ҳаммани алдашни қойиллатадиган UzAutoMotors бу сафар ҳам ҳаммани чув туширган кўринади. Сайтга кирувчилар сони камайгач, сайт қийналиб бўлсада, очмоқда. Аммо моделлар қаторида ҳеч қандай COBALT ёки DAMASни топа олмайсиз. Сайт одамлар кўп кирганига ишламай қолди, деб ўйласак, аслида UzAutoMotors ҳаммани аҳмоқ қилиб ўтирганга ўхшайди».

Facebookнинг ўзбек фойдаланувчиларига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда ҳам автомобиллар савдоси ва шартнома жараёнига оид фикрлар баён этилган.

Масалан, Мавлон Марасулов шундай дейди

“Автосаноатимиз иловаси ёки сайтидан шартнома олиш учун ҳали ҳеч ким қурилмасининг ойнасини синдирмабдими?”

Otabek Khalimbetov UzAuto Motors серверларининг кўринишини шундай ифодалаган.

“Серверларни такомиллаштиряпмиз деб сайтни бир неча кун ўчириб қўюди. UzAuto Motors такомиллаштирган сервернинг тахминий кўриниши…”

Нашримиз кузатишда давом этади. «UzAuto Motors»дан эса серверлар билан боғлиқ ҳолатга ёки оммабоп автомобиллар учун шартномалар нега тугаганлигига расмий муносабат кутиб қолади.

Бугун, соат 12:00 дан бошлаб 2024-йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Чевролет Cobalt, Дамас ва Лабо автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн шартномалар очилади, деб хабар берган UzAuto Motors сайтида узилишлар кузатилаётганлигини ёзгандик

Аввалроқ, Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат УзАутоСавдо иловаси, шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.