Cobalt салонидан 600 гр гиёҳвандлик моддаси топилди

Фото: urgut.uz

Ургут тумани Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли транспортда 600 гр гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати ёзмоқда.

«2024 йил 13 апрель куни соат 17:50 лар атрофида Уругут туманиНавоийшох кўчасида харакатланиб келаётган кобалт русумли транспорт воситаси Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб,  хужжатлари текширилган. Ҳайдовчи ўзини шубхали тутганлиги сабабли соҳавий хизмат ходимлари ва холислар иштирокида транспорт воситасининг салон қисми кўздан кечирилганда сариқ пакетга ўралган тўқ жигар рангли ўткир хидли ёпишқоқ симон тахминан оғирлиги 600 гр бўлган опий гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб холислар иштрокида олинди», – дейилади хабарда. 

Хозирда Самарқанд вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.