Cobalt ва Spark русумли автомашиналари тўқнашиб кетди
Бугун соат 09:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли-Узумзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1994 йилда туғилган М.М. Cobalt русумли автомашинасини ва ҳайдовчи 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомашина йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар