Ўзбекистонда 21 июнь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши маълум қилинди
21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади, дея хабар бермоқда UzAuto Motors. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
Телеграм-бот ҳамда УзАвтосавдо иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади. Шу муносабат билан UzAuto Motors автоихлосмандлардан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўрайди.
Шунингдек, UzAuto Motors автоихлосмандлардан автомобилларни сотиб олиш учун бошқа ресурслардан фойдаланиб шартнома тузмасликни ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни қатъий сўрайди. Savdo.uzavtosanoat.uz онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон мавжуд эмас. UzAuto Motors шахсий маълумотлар учинчи шахсларга топширилганда ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини маълум қилди.
Шарҳлар