,

Condor Energies Ўзбекистондаги газ кони бўйича шартнома имзолади

Мужчина смотрит на экран
Фото: Reuters

Канаданинг Condor Energies Inc. (TSX: CDR) энергетика компанияси Ўзбекистон билан табиий газ конденсати конлари кластеридан қазиб олишни кўпайтириш бўйича шартнома имзолаганини эълон қилди. Ўзбекистон ҳукумати билан келишув табиий газни ички етказиб беришни кўпайтиришни назарда тутади, шунингдек уни қазиб олиш тезлигини ошириш ҳамда карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга қаратилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Condor компанияси Ғарбий Канадада қўлланиладиган илғор технологиялар ва иш усулларини жорий қилади. Компания лойиҳанинг барча харажатларини қоплаш эвазига ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан соф фойдадан улуш олишни мўлжалламоқда.

Condor  компанияси механизациялаштирилган тарзда қазиб олиш, капитал таъмирлаш ва зичловчи бурғулаш дастурлари, шунингдек, сейсмик такрор қайта ишлаш ва 3-D сейсморазведка дастури кўмагида чуқурроқ маҳсулдор горизонтларни ўрганиш каби методларни жорий этишни режалаштирмоқда. 2024 йилнинг биринчи чорагида асосий экологик аудитлар ва техник текширувлар якунланганидан кейин амалиётлар бошланиши кутилмоқда.

​Condor компанияси президенти ва бош директори Дон Стреунинг сўзларига кўра, бу ташаббус муҳим сармоявий имконият бўлиб, компанияни UNG нинг Ғарбдаги биринчи стратегик операцион ҳамкорига айлантиради. Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматига оширилган солиқлар ва рояльти кўринишида, шунингдек, иш билан таъминлаш ва ишга ўргатиш орқали маҳаллий ҳамжамиятларга фойда келтириши кутилмоқда.

Бу эълон Condor компаниясининг Марказий Осиё ва Туркиядаги кенгроқ стратегиясининг бир қисми бўлиб, у ерда компания энергияга ўтиш бўйича ташаббусларини, жумладан, Марказий Осиёдаги биринчи суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқарувчи завод ва литий шўрини ишлаб чиқариш лойиҳасини ривожлантиришни кенгайтирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.