Кўкдалада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Италия бозорларини эгаллади

Фото: stock.adobe

Қашқадарё вилоятига релокация қилинган Италиянинг Cotonella бренди Ўзбекистондан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига илк бор экспортини “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида амалга оширди.

«Ички кийим сегментида Италия бозорининг деярли 98% ни эгаллаган машҳур бренд Ўзбекистонни янги сорсинг маркази сифатида танлаб, ярим йилдан камроқ вақт ичида Кўкдалада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорта йўналтиришга эришди», – дейилади хабарда.

Европа давлатларида хом ашё базаси йўқлиги, энергия ресурслари қимматлиги ва ишчи кучининг кескин етишмаслиги туфайли тўқимачилик махсулотларни ишлаб чиқариш ва рақобатлашиш деярли имконсиз. Италия компаниясининг маҳсулотлари пахтага асосланганлиги сабабли, Ўзбекистон релокация учун танлаб олинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, Бунга мамлакат 3,5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилиши, энергия ресурслари нархи нисбатан пастлиги ва малакали ишчи кучига эгалиги сабабдир.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Италия компанияси 5 миллион доллардан ортиқ хорижий инвестициялар киритди. 2024 йил январь ойида компаниянинг 100 минг доллар миқдоридаги уч турдаги трикотаж маҳсулотларининг биринчи экспорти амалга оширилди.

Корхонга “Кўкдала кластери” пахта-тўқимачилик кластери негизида ташкил этилган бўлиб, унда 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган. Ҳамкорлик нафақат юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, балки саноат корхоналарида халқаро бренд тажрибасини жорий этишга кўмаклашиш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.