Covid-19 инфекциясига чалинганлар сони етти кундан буён ошиб бормоқда
14 январь ҳолатига кўра COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг умумий сони пандемия бошланганидан буён 204173 нафарга етди. Ўтган сутка ичида 876 та янги чалиниш ҳолати қайд этилган. Етти кундан буён инфекцияга чалинишлар ҳолати ўсиб бормоқда, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги.
Янги беморлар мамлакатнинг барча ҳудудларида аниқланган. COVID-19 инфекциясига янгидан чалинганлар сони айниқса пойтахтда (451), Тошкент (135), Жиззах (53), Самарқанд (48) ва Хоразм (37) вилоятларида кўп қайд этилган.
Расман COVID-19 инфекциясидан 2 нафар бемор вафот этгани тасдиқланган (жами ўлим ҳолатлари 1513 та).
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бир кун ичида 341 нафар киши соғайган (пандемия бошланганидан буён бу кўрсаткич – 198283 нафар). Айни пайтда 4377 нафар COVID-19 бемор даволанмоқда.
Шарҳлар