Банк молиявий маслаҳатчиси пора билан қўлга тушди
Самарқандда банк хизматлари маркази ходими ипотека кредити олишда ёрдам бериш учун пора талаб қилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси.
“Ипотека-банк” хусусий тижорат банкининг “Сўғдиёна” банк хизматлари марказида 36 ёшли молиявий маслаҳатчи мижозга 700 миллион сўм кредит олишда ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг учун у 20 миллион сўм ва 100 АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини пора олаётган вақтида жиноят устида ушлаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар