CRPT TURON сув ва ичимликлар маркировкаси ҳақида

Ҳозир 15 та компанияни қамраб оладиган янги маркировкалаш босқичи бошланмоқда. Уларнинг орасида бир нечта сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор, деб ёзади Spot нашри.

Ой бошида Hydrolife Bottlers, Coca-Cola, Family Group ва бошқа компаниялар идоралар ва вазирликларга жамоавий хат билан мурожаат қилиб, унда маркировка бўйича дастлабки лойиҳани ўтказишнинг имкони йўқлигини билдирди. Солиқ қўмитаси ташвишланиш учун асос кўрмади ва компаниялар шартномаларни имзолаб бўлганини қайд этди.

Маркировка билан шуғулланувчи CRPT TURON МЧЖ вакиллари ҳар қандай янги хизмат ёки технология ишга тушишидан олдин албатта турли “афсоналар” пайдо бўлишини қайд этади. Улардан бири – маркировканинг керак эмаслиги ҳақида.

«Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “хуфия” иқтисодиётнинг умумий даражаси 2019 йилда 52,11% ни ташкил қилган. Бу улкан рақамлар, улар Ўзбекистон иқтисодиётининг ярмидан кўпи “хуфия” эканини билдиради. давлат катта солиқ суммаларини ололмаяпти, бу бевосита ижтимоий соҳага ҳам таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли сифатсиз, кўп ҳолларда, соғлиқ учун хавфли бўлган, санитария нормалари ва технологик стандартларга амал қилмаган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол қилмоқда».

Компаниядагиларнинг қайд этишича, “Россияда хуфия минерал сув бозорининг ҳажми 30% дан ортиқни ташкил қилади”.

«Афсуски, бизда худди шу соҳада контрафакт даражасини Россияга қараганда сезиларли даражада паст дейишга асослар йўқ, ҳолбуки Россияда назорат механизмлари бизникига қараганда кучлироқ ривожланган. Маркировкалаш бозорни “оқлашга” ва, биринчи навбатда, истеъмолчилар ва қонуний ишлаб чиқарувчилар учун мадад бўлиб хизмат қилади.

Компанияда бунда маҳсулот қимматламаслигини билдиришди.

«Маҳсулот нархи хомашё қийматига, инфляция, логистика ва бошқа ташқи омилларга боғлиқ бўлади. Мутлақо турли товарларни маркировкалаш бўйича бошқа мамлакатлардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, уларда нархлар аввалги даражада қолган. Маркировкалаш ҳисобидан ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ошган, ишлаб чмқаришни қайта жиҳозлаш эса нархда акс этмайди –  бу турли мамлакатларда турли маҳсулотларда кўп марта исботланган».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.