Товарми бу ёки “эҳтиёт қисм”?

Фото: пойтахт божхонаси матбуот хизмати

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш, товар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига ноқонуний  кириб келишини олдини олиш борасида кескин кураш  олиб борилмоқда, деб хабар беряпти пойтахт божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” божхона постида навбатдаги қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.

«Божхона постида хориждан келлган, ҳужжатларда “газ плиталар учун эҳтиёт қисмлари” дея кўрсатилган товарлар пост ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Олиб борилган ишлар ва экспертиза натижалари шуни тасдиқладики, “газ плиталар учун эҳтиёт қисмлари” оддий йиғиш усулида йиғилагнида Товарларни таснифлашнинг 2-а қоидаси бўйича, тайёр товар сифатида таснифланиши маълум бўлди», – дейилади хабарда.  

Натижада, даслабки ҳисоб-китобларга қиймати 2 млрд. 190 млн. сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, товарларга нисбатан 365 млн. сўм миқдорда  қўйшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текшириув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.