Дарахтларга зарар етказган фуқаро 18 миллион жарима тўлайдиган бўлди

Фото: shutterstock

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўтқазилган рейд давомида “Новобод” МФЙ ҳудудида фуқаро М.И. ўзига боғ барпо этиш учун берилган ер майдонига йўл солиш мақсадида техника ёрдамида текислаш ишларини олиб бораётган пайтда дарахтларни шикастлантирган. Натижада табиатга 6 миллион 120 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва БҲМнинг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган. М.И. жами 14 миллион 620 минг сўм тўлайдиган бўлган.

Шунингдек, фуқаро Чорвоқ сув омбори муҳофаза этиладиган ҳудуд режимини бузганлиги сабабли унга нисбатан МЖтКнинг 82-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 400 минг сўм жарима қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.