OLXдаги эълонга ишонган фуқаронинг пуллари ўзлаштирилди
Тошкент шаҳрида яшовчи Ш.У. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи В.А. содир этганлиги аниқланган.
Тергов ҳаракатларига жалб этилган, В.А. «Оlх» платформасида “I phone 13 Pro Max” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Ш.E. билан телефон орқали гаплашиб, уни алдаган ва олдиндан 3 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан В.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар