Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз блогида ёзишича, Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади.
Бунда:
31 август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
1 сентябрь, якшанба — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
3 сентябрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Улашиш:
Шарҳлар