Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво илиб бошлайди, ёмғир ёғиши ҳам кутилмоқда

погода июнь
Фото: xabar.uz

Ўзбекистонда 10—11 май кунлари ёмғир ёғади, якшанба (12-май) куни эса ҳаво илиқлашади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Жума (10 май) куни бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Хабарда «шанба (11 май) куни Фарғона водийси ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси ёмғир ёғиб кундузи айрим туманларда вақти-вақти билан ёмғир кузатилиши, момақалдироқ бўлиши ва Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмаслиги», – айтилган.

Якшанба (12 май) куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғирсиз ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши мумкин.

Жума ва шанба кунлари ҳаво ҳарорати 19-23 даража, якшанба куни 24-28 даража, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида 29-33 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.